Канте зўрми ёки Погба?

13 март, 10:01 471

Канте зўрми ёки Погба?


Одатда футбол оламида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" тўпурари Криштиану Роналдуни солиштиради. Энди футбол мухлислари ва мутахассис орасида "Челси" ярим ҳимоячиси  Н'Голо Канте ва "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Поль Погбани солиштирадиганлар ҳам топилмоқда. 

Ҳар икки футболчига устозлик қилган "Челси" бош мураббийи Анионио Конте бу саволга ўзи жавоб берди. 

- Бу икки характеристика жиҳатидан икки хил ўйинчи бўлгани учун уларни солиштиришдан маъни йўқ, - деди Антонио Конте.  - Мен бир неча "Ювентус"да Поль билан ишлаганман. Унинг техникаси кучли, жисмонан бақувват ва чидамли футболчи. 

Ҳар икки футболчи ҳам ўтган йили ёзда жамоасини алмаштирди. Погба 89 миллион фунт эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Канте эса "Лестер"ни тарк этиб, 32 миллион фунт эвазига "Челси"га қўшилди. 

SPORTS.uz