Кантона: Тушунмайман, Неймар "Генгам" ёки "Амьен" каби жамоаларга қарши ўйнаш учун Францияга келдими?

16 ноябрь,2017, 17:10 1176

Кантона: Тушунмайман, Неймар

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Эрик Кантона бразилиялик ҳужумчи Неймар нима сабабдан “Барселона”дек супер клубни ташлаб, ПСЖга кўчиб ўтганини тушуна олмаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Ўзимга ўзим савол бераман, Неймар Францияда нима қиляпти? Бразилия терма жамоаси ва “Барселона” клуби футболчиси  "Генгам" ёки "Амьен" каби жамоаларга қарши ўйнаш учун Францияга келдими?

Баъзилар Чемпионлар лигаси ҳақида гапиришади, лекин у ерда бир мавсумда кўпи билан 10та учрашув ўтказиш мумкин. Нима учун у Францияга келди? Балким, кимдир буни тушинтириб берар?”, - дейди 51 ёшли собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, неймар мавсумлар оралиғида “Барселона”дан 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.