Карим Бензема: Франция термасидан чақирув бўлишига ишонаман

Испаниянинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасидан чақирув бўлишига ишонишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

- Футболчи ҳар доим ўз имкониятни кутиши ва сабр қилиши керак. Лекин бу жуда қийин иш. Мен меҳнат қилмоқда, майдонда боримни бериб ҳаракат қиламан. Аммо мураббий кимни хоҳласа, шуни таклиф қилади. Футболда барча натижалар ва совринлар муҳим, - дейди “қироллик клуби” ҳужумчиси.  

Карим Бензема бу гаплар орқали ҳали ҳам Франция терма жамоасидан чақирув бўлишини кутаётганлигига шама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Франция терма жамоасидан Матье Вальбуэна билан юзага келган можаро туфайли четлатилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!