Карим Бензема: Роналду кам гол уряпти

24 март,2017, 09:30 818

Карим Бензема: Роналду кам гол уряпти

 

“Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоадоши – португалиялик Криштиану Роналду билан яхши муносабатда эканини яширмади.

“Роналду билан муносабатларимиз ўзгача, ахир у билан 8 йилдан буён битта жамоада тўп суриб келмоқдамиз. Ўйин вақтида бир-биримизни яхши тушунамиз. Унинг ҳаракатлари тезкор, керак вақтда эса рақибларни чалғитишга қодир. Аммо бу мавсумда у одатдагидан кам гол урмоқда, лекин кўп голли узатма беряпти”, – деди франциялик ҳужумчи.

Маълумот учун, “Реал” жорий мавсумда Ла Лигада 27 та ўйин ўтказди, Криштиану Роналду эса шуларнинг 22 тасида қатнашиб, 19 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.