Карлуш Кейруш Эрон термасининг Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди

1 июнь, 14:00 314

Карлуш Кейруш Эрон термасининг Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тури доирасида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси меҳмони бўлади.

Ўзбекистонга қарши ўйиндан аввал – 4 июнь санасида эронликлар Подгорица шаҳрида Черногория термаси билан ўртоқлик учрашув ўтказади. Карлуш Кейруш мазкур ўртоқлик ўйинига 20 футболчидан иборат таркибни эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Эрон бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинча чақирилган таркибни ҳам эълон қилди. Таркибдан 26 футболчи жой эгаллади.

Дарвозабонлар: Алиризо Беиранванд (“Персеполис”), Муҳаммадризо Акбари (“Тракторсози”), Муҳаммад Мазаҳери (“Зоб Аҳан”), Ҳамид Лак (“Саипа”);

Ҳимоячилар: Рамин Ризоиан (“Витесс”, Голландия), Сайид Жалол Ҳуссайни (“Персеполис”), Муҳаммад Ансари (“Персеполис”), Ҳуссайн Маҳини (“Персеполис”), Пежман Мунтазари (“Ал-Аҳли”, Қатар), Муртазо Пуралиганжи (“Ал-Садд”, Қатар), Милад Муҳаммади (“Терек”, Россия), Саид Агхои (“Тракторсози”);

Ярим ҳимоячилар: Иззатуллоҳ Пургаз (“Саипа”), Саид Иззатуллоҳи (“Анжи”, Россия), Эҳсон Хажисафи (“Сепахон”), Али Карими (“Локомотива”, Хорватия), Масуд Шожаи (“Паниониос”, Греция), Ашкан Дежага (“Вольфсбург”, Германия), Эҳсон Паҳлавон (“Зоб Аҳан”), Алиризо Жаҳонбаҳш (“АЗ Алкмаар”, Голландия), Меҳди Туроби (“Саипа”), Воҳид Амири (“Персеполис”);

Ҳужумчилар: Меҳди Тареми (“Персеполис”), Ризо Ғочаннажод (“Хееренвен”, Голландия), Карим Ансарифард (“Олимпиакос”, Греция), Сардор Азмун (“Ростов”, Россия).

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.