Каролин Возняцки: Мен Окландни севаман!

Дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси даниялик Каролин Возняцки Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WТА томонидан Янги Зеландияда жорий йилнинг 31 декабрь куни бошланадиган халқаро турнирда иштирок этади.

Каролин Окланд шаҳрида ўтадиган мусобақа ташкилотчиларидан турнир давомида Матамата шаҳри яқинидаги Хоббитон қишлоғига сафар уюштиришларини сўраган.

“Мен Окландни севаман. Бу ерда мусобақа ажойиб ўтади ва мен боришни истаган кўплаб жойлар бор. Мен Хоббитонда умуман бўлмаганман. Шу сабабли ҳам у ерни кўришни истайман”, дейди Каролин.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!