Касильяс кучли бешлик чемпионатларига қайтади

 

Испания терма жамоаси жаҳон ва Европа чемпиони бўлган тажрибали дарвозабон Икер Касильяс бир неча мавсумдан буён Португалия чемпионатида "Порту" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Франция чемпионатида иштирок этаётган "Марсель" жамоаси дарвозабон билан боғлиқ муаммони ҳал этиш мақсадида Икер Касильясни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Марселликлар 35 ёшли дарврзабонга икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Касильяс бу таклифни қабул қилиши кутилмоқда. Чунки ёзда унинг "Порту" билан тузган шартномаси якунланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!