Кавани Иброҳимович рекордини йўққа чиқармоқчи

 

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция лигаси кубоги ярим финалида "Бордо" дарвозасига бир жуфт гол киритиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Бу икки гол уругвайлик футболчининг ПСЖдаги голлари сонини 109 тага етказди ва клуб тарихидаги энг зўр тўпурарлар рўйхатида иккинчи поғонада турган Педру Паулетага етиб олди.

ПСЖ тўпурарлари рўйхатида биринчи поғонани айни пайтда "Манчестер Юнайтед"да тўп сураётган швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимович эгаллаб турибди. Моҳир ҳужумчи ПСЖ таркибида 2012-2016 йиллар давомида жами рақиблар дарвозасига 159 гол урган.

Эдинсон Кавани жорий мавсумда Франция чемпионатида 19 та учрашувда 20 та гол урди ва тўпурарлар баҳсида биринчи ўринда бормоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!