Кьеллини: “Милан” 9 нафар янги футболчи билан ҳам скудеттони юта олмайди

7 август, 15:21 259

Кьеллини: “Милан” 9 нафар янги футболчи билан ҳам скудеттони юта олмайди

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини “Милан”нинг янги мавсумдаги имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди ва бу жамоанинг скудеттога асосий даъвогарлардан бири дея эътироф этди.

Ҳар йили “Ювентус” ўз кучига ишониб, ўз мақсадларига етарди, аммо бу осон кечмасди. Ким скудеттога даъвогарлик қилади? Албатта, “Наполи”. Жамоа яхши шаклланган, улар жуда кучли. “Милан”? Улар ёзги трансферлар мавсумида 9 нафар футболчи олиб келди. Бундай ўзгаришлар билан скудеттоютиб бўлмайди, – дейди Кьеллини.

Италия чемпионати 19 август куни старт олади. Ўша куни “Ювентус” “Кальяри” билан куч синашса, “Верона” эса “Наполи”ни қабул қилади. “Милан” илк учрашувни 21 август куни “Кротоне”га қарши ўтказади.