"Кичик Водий дербиси"да кучлар тенг келди

Бугун Қўқондаги "Марказий" стадионда Ёшлар Лигаси 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида "кичик Водий дербиси" бўлиб ўтди. 

Ўйин мезбонлар учун учун омадли бошланди. Улар дастлабки ҳужумни голга айлантиришди.

6-дақиқада Аваз Маматхўжаев "Қўқон-1912" ёшлар жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади.

10-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳамидулло Абдуҳамидов қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллади.

18-дақиқада “Нефтчи” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини Муҳсин Убайдуллаев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳисобни ўзгартиришга ҳарчанд ўринмасин, ўйинда бошқа гол киритилмади. Шу тариқа, кичик дербида жанговор дуранг қайд этилди.

Ёшлар лигаси. 19-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:2 (2:2)
Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров, С. Раҳмонов.

Голлар: Иқбол Маликжонов -2, Аваз Маматхўжаев – 6, - Хамидулло Абдуҳамидов – 10, Муҳсин Убайдуллаев – 18 (пен).

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдлуллаев, 6. Дилшод Баратов (15. Иброҳим Аҳмаджонов-86), 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов (26. Бахтиёр Абдубаннонов-80), 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 50. Саидмирзо Тўхтасинов (19. Достон Мелиқўзиев-36), 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Дониёр Тўлашев-63), 75. Маъмур Раҳимов (20. Мўмин Содиқжонов-74), 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов.

“Нефтчи”: 80. Шуҳратилло Раҳмонов, 8. Ислом Тошпўлатов, 9. Абдуқодир Артиқов (7. Фарҳод Намозов-56), 10. Хуршид Асқаралиев (77. Ризо Айвазов-67), 11. Эломон Каримов, 18. Авазбек Ўлмасалиев, 20. Ҳусанбой Ғаниев (88. Илҳом Ваҳобов-84), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 27. Миржамол Неъматов, 32. Шодиёр Хожиматов.

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 6. Абдужалил Маназаров, 15. Раҳимберди Маматкаримов, 22. Сардор Исақов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!