Килиан Мбаппе: Кавани дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, Неймар эса энг зўр ўйинчи

 “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳужумдаги шериклари Неймар ва Кавани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Кавани ажойиб ҳужумчи. Ўйлашимча,у мен ва Неймар учун идеал шерик. Шунингдек, жуда киришувчан ҳамдир. Ҳужумларни ҳам ажойиб тарзда якунлайди. Кавани ҳужумчи бўлиб туғилган. У яхши инсон ва ўз касбининг ҳақиқий устаси, дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири.

Неймар эса мени жамоада ўз қаноти остига олди ва менинг клубга мослашиб кетишимга ёрдам берди. У ўзини худди акамдек тутади. Агар кимдир сенга ҳар куни ёрдам берса, бу ҳақиқатда ажойиб ҳолат. У энг зўр ўйинчи.

У биз билан эканлигидан хурсандмиз. Неймар ўзини бу ерда қулай ҳис қиляпти ва албатта юксак марраларни забт этади, –  дейди Мбаппе клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!