Киммих Филип Ламга етиб олмоқчи

29 июнь,2017, 12:05 272

Киммих Филип Ламга етиб олмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих миллий терма жамоа сафида мюнхенликлар собиқ ҳимоячиси Филип Ламдек кўп учрашув ўтказиш ниятида эканини айтиб ўтди. Таъкидлаш керакки, Лам Германия терма жамоаси таркибида жами 113та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришган.

“Ниятим тез орада миллий терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича Ламга тенглашиб олиш. “Бавария”га келадиган бўлсам. Бу клубга келишим, кейинчалик ушбу жамоада ўйнаганимдан фаҳрланиб юришим учунлиги аввал бошидан маълум эди”, - дейди Киммих Sport Bild нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи ҳозиргача Бундестим таркибида жами 18та учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга мувоффақ бўлган.