Клопп Муҳаммад Салахни АПЛга қайтармоқчи

10 май,2017, 19:05 439

Клопп Муҳаммад Салахни АПЛга қайтармоқчи

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах "Ливерпуль" клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Daily Mail нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп мисрлик футболчи келгуси мавсумда жамоасини кучайтириши мумкин деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Салах учун Англи премьер-лигаси бегона эмас. Боиси, у 2014-2015 йилларда Лондоннинг "Челси" клубида тўп сурган. Аммо, футболчи у ерда ўзини кўрсата олмади ва "аристократлар" дастлаб уни "Фиорентина"га ижарага бериб юборишди, сўнгра эса у "Рома" аъзосига айланди.
Маълумот учун, Салах жорий мавсум Италия А Сериясининг 28та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.