Конте "Челси" мағлубиятга учрамагунича соқолини олмасликка ваъда берди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте бугун бўлиб ўтадиган “Вест Бромвич”га қарши ўйин олди матбуот анжуманига соқоли ўсган ҳолда ташриф буюрди. Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра буни унга хотини маслаҳат берган.

“Хотиним бир марта бўлса ҳам соқол ўстириб кўришимни тавсия қилди. Бу ишни биринчи марта қиляпман. Кўрамиз, бўлажак ўйинда ўсган соқоллар менга омад келтирадими ёки йўқ. Тўғриси, хотиним буни истагани учунгина ташқи кўринишимни ўзгартирмоқчиман.

“Челси” мағлубиятга учрагунига қадар соқол ўстириб юраманми? Ҳа. Умид қиламанки, мавсум якунида менда узун соқол пайдо бўлади”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Конте бошчилигидаги “Челси” АПЛнинг ўтган 11 туридан сўнг мусобақа жадвалида 4-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!