Конте Италия клубидан кучли ҳужумчи харид қилади

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Сассуоло” ҳужумчиси Доменико Берардини ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи.

22 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини жароҳат сабаб, ўтказиб юборишга мажбур бўлганди ва яқиндагина сафга қайтиб, 3 та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди.

Конте ҳамюртини ёзги трансфер пайтида харид қилишни мўлжаллаб турибди аммо, скаутлар уни ҳозирдан кузатиб боришмоқда.

Қайд этиш жоиз, Контенинг собиқ жамоаси Берардини 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини  “Ювентус”  ўз қўлида сақлаб турибди.

Маълумот ўрнида Берардига "Челси"дан ташқари "Милан" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!