Конте Моуриньонинг йўлини тўсмоқда

 

Англия премьер-лигасининг бу йилги беллашувларида нафақат жамоалар тўқнашуви ва таниқли мураббийларнинг стратегик баҳси, балки ҳамманинг эътиборида бўлган мутахассисларнинг трансфер оламидаги рақобатига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

Англия чемпионатида "Челси"ни пешқадамга айлантирган италиялик мутахассис Антонио Конте истеъдодли футболчилар трансферида ҳам "Манчестер Юнайтед"нинг машҳур устози Жозе Моуриньонинг йўлини тўсмоқда.

Жозе Моуриньо анчадан буён кўзлаб юрган "Бенфика" ҳимоячиси Виктор Линделеф олдидан яна бир вариант пайдо бўлди ва 22 ёшли шведциялик футболчи "Челси"нинг ёзги трансферлар мавсумидаги асосий нишонига айланди.

Бу футболчига Англия клубларидан ташқари, Италия жамоаларидан ҳам таклифлар бўлмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!