Контенинг сири фош бўлди

 “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоа собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ва италиялик Антонио Контени ўзаро солиштирди.

Конте бошқарувида биз тактик тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратмоқдамиз. Биз майдонда нима қилишимиз лозимлигини яхши биламиз, мен қаерга югуришим, ҳимоячилар нима иш қилишлари барчаси олдиндан маълум бўлади.

Моуриньо даврида эса, бу ишлар тизимга киритилган бўлсада, бу борада у қадар кўп ишламасдик, - дейди футболчи Sky Sports  нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш жоиз, “Челси” Англия чемпионатида 23-турдан сўнг, 18 та ғалаба, 2 дуранг ва 3 та мағлубият билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!