“Korchnoi Open” турнири якунлари

19 апрель,2017, 10:07 401

“Korchnoi Open” турнири якунлари

17 апрел   куни   Цюрих шахрида   машхур   швейцариялик    гроссмейстр  Виктор Львович Корчной хотирасига  бағишланган турнирнинг   иккинчи  босқичи ўтказилди.   Мусобақанинг  биринчи  босқичи 12-16 – апрел  кунлари  бўлиб  ўтган  эди.  Бу  босқичда шахмат усталари хар бир партияга 10 дақиқа, юриш учун қўшимча 5 дақиқа  вақт чегараси билан беллашишди. Ҳар бир ютуққа 1 баллдан,  дурангга эса  ўз ҳисобларига  0.5  баллдан қайд  этиб  боришди.

2-босқич натижаси қуйидагича:

1-ўрин. Х. Накамура – 7 баллдан 5 балл

2-ўрин. В. Ананд - 4,5

3-5-ўринлар. Б. Гельфанд, Я. Непомнящий, П. Свидлерлар 4 баллдан

6-ўрин. В. Крамник - 3

7-ўрин. Г. Опарин - 2,5

8-ўрин. Я. Пеллетье – 1

Шундай қилиб Америкалик шахмат устаси Х. Накамура 21 дан 15 балл йиғиб, 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Россиялик Ян Непомнящий 14 балл тўплаб, 2-ўринни забт этди. 3-ўринни Вишванатан Ананд эгаллади. Хиндистонлик ўз ҳисобига 13 баллни ёзиб қўйди.

“Korchnoi Open” мукофотини 7 дан 5.5 балл йиғган Озарбайжонлик Эльтаж Сафарали ютиб кетди.