Коста "Атлетико"га бўлажак баҳсларда ёрдам беролмаслиги мумкин

Кеча ўз дисквалификациясини якунлаб майдонга қайтган “Атлетико” ҳужумчиси Диего Коста яна бир неча баҳсни ўтказиб юбориш хавфи остида қолмоқда.

Испаниялик форвард кеча Ла Лиганинг 20-турида “Жирона”га (1:1) қарши баҳснинг 66-дақиқасида мажбурий тарзда заҳирага олинди. Боиси, Диего Симеоне сон мушакларида оғриқ ҳис қила бошлаган футболчини майдонда қолдириб, таваккал қилишни истамади ва унинг ўринга Кевин Гамейрони туширди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда Коста бугун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигига ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!