Коста “Ювентус”да нечанчи рақамда тўп суриши маълум бўлди(фото)

Бундан бироз аввал Италиянинг “Ювентус” клуби Германиянинг “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Дуглас Костани 6 млн евро эвазига икки мавсумга ижарага олгани ҳақида хабар берган эдик.

Расман! “Ювентус” Костани ўз сафига қўшиб олди(фото) 

Бразилиялик футболчи “кекса синьора” сафида нечанчи рақам остида тўп суриши маълум бўлди. Коста янги жамоаси сафида ҳам “Бавария”да бўлгани каби 11-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи якунланган мавсумда Бундеслигада 23 та баҳсда майдонга тушди. Бироқ Коста шулардан фақат 14 тасини асосий таркибда майдонга тушганини қайд этиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!