Коулмэннинг голи “Эвертон”га навбатдаги ғалабани тақдим этди


Бугун АПЛнинг 22-тур баҳсларига старт берилди. Ушбу турда “Кристал Пэлас” меҳмони бўлган “Эвертон” клуби сафардан уч очко билан қайтадиган бўлди.

Турнир жадвалининг қуйи ўринларида бораётган “Кристал Пелас” ушбу учрашувда ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур бўлди. Бироқ ўйин сўнггига келиб “ирисчилар” ўз мақсадларига эришишди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Том Дэвис ошириб берган тўпни Шеймус Коулмэн рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди.

Маълумот ўрнида, “Эвертон” клуби турнир жадвалида 36 очко билан 7-поғонани банд этиб турибди. Кейинги ўринда эса "Вест Бромвич" жамоаси 32 очко билан мерсисайдликларни таъқиб қилиб келмоқда.

Кристал Пэлас – Эвертон 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: Коулмэн 87

Кристал Пэлас: Хеннесси, Дилэйни, Уорд, Томкинс, Дэнн, Панчон, Макартур, Кабай (Ледли, 72), Шлупп (Таунсенд, 88), Реми (Ли Чун Юн, 61), Бентеке.

Эвертон: Роблес, Уильямс, Фунес Мори, Бейнс, Холгейт, Бэрри (Шнайдерлин, 59), Дэвис, Миральяс (Лукман, 72), Баркли (Джагелка, 90), Коулмэн, Лукаку.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!