Кримец тўп сурадиган жамоа “Байер” футболчисини 22 млн еврога сотиб олмоқчи

10 июль, 16:26 249

Ўхшаш хабарлар

Кримец тўп сурадиган жамоа “Байер” футболчисини 22 млн еврога сотиб олмоқчи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп сурадиган Хитойнинг “Бейжинг Гуоан” клуби Германиянинг “Байер” жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Кампльни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Bild нашри хабарига кўра, хитойликлар 26 ёшли футболчи учун 22 млн евро беришга тайёрлар.

Бироқ леверкузенликлар унинг учун 30 млн евро сўрамоқда. “Доришунослар” спорт директори Руди Фёллер эса музокараларга тайёрлигини билдирган.

Словениялик футболчининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ниҳоясига етади. Илгарироқ, Кампль “Байер”ни тарк этаётганини маълум қилган эди.

Маълумот учун, “Бейжинг Гуоан”ни айни вақтда “Байер”нинг собиқ устози Рожер Шмидт бошқармоқда.