Криштиану Роналду “Атлетико”нинг янги стадионига қандай баҳо берди?

18 ноябрь,2017, 17:45 416

Криштиану Роналду “Атлетико”нинг янги стадионига қандай баҳо берди?

Испаниянинг “Реал” клуби футболчиси Криштиану Роналду бугун бўлиб ўтадиган “Мадрид дербиси” олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Биз бугун бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Чунки бизнинг мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Бу қийин бўлади. Аммо уддалашнинг имкони бор.

“Атлетико” замонавий янги стадионга эга бўлди. Жуда ҳам чиройли, кўркам ўйингоҳ. У ерда тўп тўпиш барчага қийин бўлиши аниқ, - дейди Роналду.