Кроос Бундеслигага бошқа қайтмаслигини айтди

19 май,2017, 12:00 462

Кроос Бундеслигага бошқа қайтмаслигини айтди

Мадриднинг “Реал” клубида фаолият олиб бораётган германиялик ярим ҳимоячи Тони Кроос келажакда Бундеслигага қайтмаслигини айтди.

“Мен аниқ айтишим мумкинки, бошқа Бундеслигада ўйнамайман. Фаолиятимнинг бу босқичи мен учун якунланган. Мен ўзимни яна Мюнхенга қайтишимни тасаввур қила олмайман, бу ҳеч қачон содир бўлмайди”, - дейди германиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Кроос 2007-2014 йилларда Мюнхеннинг “Бавария” клуби шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у “Реал”га кўчиб ўтган эди.