Курашчимиз бронзага эриша оладими?

«Ислом бирдамлик ўйинлари -2017» ўзининг энг қизғин палласига кирмоқда.

Эркин курашчимиз Рашид Қурбонов саралаш босқичларида гвинея-бессаулик Буассат Джонде ва туркманистонлик Саломмуҳаммад Муҳадйев билан бўлган баҳсда зафар қучди.

Бироқ, спортчимиз кейинги даврада туркиялик Селим Яшарга енгилди. Энди полвонимиз бронза медаль учун озарбайжонлик Шариф Шарифов билан гиламга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!