Ла лига. “Реал” Испания чемпиони!

Ҳозиргина Испания Ла лигаси 38-туридан ўрин олган “Малага” – “Реал” ўйини ўз ниҳоясига етди. “Ла Росальеда” стадионида кечган ўйинда “қаймоқранглилар” Криштиану Роналду хамда Карим Бенземаларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Реал” Испания чемпионатидаги очколари сонини 93 тага етказди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Испания Ла лигаси. 38-тур

Малага – Реал Мадрид 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 2 Роналду, 0:2 – 55 Бензема.

Малага – Камени, Вильянуэва, Рикка, Торрес, Эрнандес, Ресио, Камачо, Форнальс, Кеко (Чори Кастро, 60), Хони Родригес (Дуда, 72), Сандро Рамирес (Шарлес, 69).

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Иско (Хамес, 66), Каземиро (Ковачич, 66), Кроос, Модрич, Роналду, Бензема (Мората, 73).

Огоҳлантиришлар: Камени (56), Хони Родригес (57).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!