Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(2-қисм)

Испания чемпионатига оид фактлар ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Футбол тарихидаги энг совриндор 5 мураббий

Каталониянинг “Лерида” жамоаси 1950/51 йилги мавсумда ўз дарвозасидан 134 та тўп ўтказиб юборади. Ҳеч бир клуб бир мавсумда бунчалик кўп гол ўтказиб юборган эмас.

Мадриднинг “Реал” жамоаси 50 йилларнинг сўнггида ўз майдонларида ўтган кетма-кет 121 ўйинда мағлубиятга учрамай келишган. Агарда буни йилларда ўлчайдиган бўлсак, таркибида Пушкаш хамда Ди Стефаноси бор бўлган “Реал” 8 йил Ла лигада умуман ўз майдонларида мағлубиятга учрамаган.

Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(1-қисм)

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Ла лигадаги 91 та учрашувда биттадан кўп гол урган холда ўйинни тугатган.

Бугунги кунда “Эвертон” бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Рональд Куман эса ҳимоячи бўлишига қарамай Ла лигада 67 бор гол киритишга муваффақ бўлган.

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла лигада 57 бор пенальтидан гол киритишга эришган ва бу борада мексикалик Уго Санчесни ортда қолдиришга эришди.

Лионель Месси эса бир мавсум давомида 50 та гол киритишга муваффақ бўлади. Бунча тўп киритиш учун эса аргентиналик форвардга 37 та ўйин керак бўлган. Ўз навбатида Роналду бир мавсумда 48 та гол киритишга эришган. Аммо шуни қайд этиш жоиз, Криштиану 48 голни уриш учун Мессидан анча кам ўйин етарли бўлган.

“Тоттенхэм” афсонаси Гарри Лоу 48 ёш 7 ой 12 кунлигида ўйновчи мураббий сифатида майдонга тушган.

“Овьедо” жамоаси футболчиси Лангарега Ла лигада 100 та гол киритиши учун 82 та ўйин етарли бўлган. Хаттоки, Роналду ҳам бундай натижага эриша билмаган.

Ла лигада энг кўп чемпион бўлган жамоа “Реал” эканидан кўпчилик яхши хабардор. “Бланкослар” 32 бор Испанияда тенгсиз бўлишган.

Криштиану Роналду Испания чемпионатида 32 бор “хет-трик” қайд этган. Мессида эса бу кўрастакич 29 га тенг.

Хихоннинг “Спортинг” жамоаси 1997 йилги мавсумда 29 та ўйинда мағлубиятга учрайди. Ха, хихонликлар умуман мавсумга тайёр бўлишмаган кўринади.

“Депортиво” клубининг собиқ дарвозабони Франсиско Лиано эса 1993/94 йилги мавсумда 26 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Лионель Месси Ла лигадаги кетма-кет 21 ўйинда майдонни голсиз тарк этмаган. Бу ходиса 2012 ва 2013 йилларга тўғри келади.

Бир мавсумда турнирдаги барча 19 жамоага тўп киритиш фақат 3 та футболчига насиб этган. Булар Роналдо, Месси ва Роналду.

90 йилларда испан клублари қандай либосларда ўйнашган

“Валенсия” посбони Диего Алвес эса 19 бор пеналтилардан берилган зарбаларни бартараф этишга муваффақ бўлган ва бу борада “Барселона”нинг собиқ кипери Андони Субисарретани ортда қолдиришга эришади.

Давоми бор…

Изоҳ: Статистика 28.02.2017 ҳолатига

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!