Футбол тарихидаги энг совриндор 5 мураббий

Мураббийлик – жуда ҳам оғир касб. Аммо футболда шундай мураббийлар борки, улар ўз жамоаларини жуда кўп бора соврин сари етаклай олишган. Қуйида эса айнан шундай мураббийлар билан танишасиз.

Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(1-қисм)

5. Девид Жеффри(Шимолий Ирландия) – 29 та титул

Девид Жеффри Шимолий Ирландиянинг энг яхши мураббийларидан биридир. Фаолиятининг катта қисмини Шимолий Ирландия футболи “гегемони” – “Линфильд”да ўтказган Жеффри ҳозирда фаолиятини “Баллимена Юнайтед”да давом эттирмоқда. Умуман Жеффри мураббийлик фаолияти давомида 29 та совринни қўлга киритишга эришган. Жумладан 9 бор “Линфильд” билан мамлакат чемпиони бўлади. Бироқ 54 ёшли мутахассиснинг барча совринлари маҳаллий аренада қўлга киритилганини таъкидлаш жоиз.

Нигоҳимизда Англия лига кубоги финали

4. Валерий Лобановский – 31

Афсонавий Лобановскийни ёш авлод у қадар яхши билмайди. Уларга шуни айтмоқчимизки, ўз навбатида унинг бошқарувидаги “Динамо” ўша “Барселона”га “Камп Ноу”да жавобсиз 4 та тўп йўллашга эришган. Умуман Лобаносвкий 34 йиллик мураббийлик фаолияти давомида 31 та титулни қўлга киритади. Афсуски, шундай буюк инсон бевақт ўлим топади. Акс холда…

Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятидаги энг ёрқин 8 та баҳс

3. Мирча Луческу – 32

Бугунги кунда Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасини бошқараётган Луческу 38 йилдан буён мураббийлик қилиб келмоқда. 71 ёшли мутахассис салкам 40 йиллик мураббийлик фаолияти давомида жами 32 та совринни қўлга киритган. Кўпчилик мухлисларимиз эса Луческуни “Шахтёр”нинг мураббийи сифатида яхши билишади. Луческу жаноблари юқоридаги мураббийлардан фарқли ўлароқ, халқаро майдонда ҳам ўз номини кўрсата билган. Жумладан, 2000 йил унинг бошчилигидаги “Галатасарой” УEФА Суперкубогида “Реал”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишга муваффақ бўлган.

“ПСЖ”нинг қимматбаҳо сотувлари

2. Рой Койл – 36

Яна бир шимолий ирландиялик мураббий. Койл 29 ёшидаёқ мураббийликни “бўйнига олади”. Қайд этиш жоиз, унинг бошқарувидаги “Линфильд” қаторасига 10 мавсум мамлакат чемпионлигини ҳеч кимга бермай келади. Аммо Койл ҳам халқаро майдонда ҳеч нима қила олмаган.

Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятига назар

1. Алекс Фергюсон – 49

Сер Алекс мураббийлар учун эталон саналади. Шотландиялик афсонавий мураббий “МЮ”га келгунига қадар ҳам 12 та совринни қўлга киритиб улгурган эди. “Қизил иблислар”нинг йўлбошчисига айлангач эса Фергюсоннинг “иштахаси очилиб” кетди ва “манкунианлар” билан 37 та титулни қўлга киритишга эришади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!