Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(3-қисм)
Испания чемпионатига оид фактлар ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.
Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(1-қисм)
Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(2-қисм)
Ла Коруньянинг “Депортиво” жамоаси 2015/16 йилги мавсумда 18 та ўйинда дуранг ўйнаган. Бошқа ҳеч бир жамоа бир мавсум давомида рақиблар билан бунчалик кўп муроса кўчасини танламаган.
Ла лигада энг кўп майдондан четлатилган футболчилар Агуадо хамда Альфаролардир. Улардан дастлабкиси “Сарагоса”да тўп сурҳган бўлса, иккинчиси “Расинг” ва “Севилья” клубларида ўйнаган.
“Малага” ҳужумчиси Фабрис Олинга 16 ёш 98 кунлигида “Сельта” дарвозасини ишғол этган. Фабрис Испания чемпионатида тўп киритишга муваффақ бўлган энг ёш футболчи саналади.
1933 йил “Атлетик” ва “Расинг” клублари ўртасидаги ўйинда 9–5 ҳисоби қайд этилган. Бир ўйинда 14 та гол! Бунақаси хоккейда ҳам бўлмайди.
1932 йилги чемпионатда тўпурар бўлган – Бата мазкур совринни қўлга киритиши учун 13 та гол кифоя қилган.
“Эркулес” жамоаси 12 йил Ла лига доирасидаги меҳмондаги учрашувларда ғалаба нималигини билмай келган. Тўғри бу вақтнинг аксариятида жамоа қуйи дивизионда ўтказган.
Ла лигада қайд этилган энг йирик ғалаба “Атлетик” клубига тегишли. Бильбаоликлар “Барселона”ни 12–1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган.
Ла лигада мавсумдаги дастлабки 9 та ўйинда шунча ғалаба қозонишни фақат Мадриднинг “Реал” клуби уддалаган. Бу воқеа 1968 йилга тўғри келади.
“Атлетик” сафида ўйнаган Арана 1931 йилда чемпионатдаги бир ўйинда 7 та гол киритишнинг уддасидан чиққан. Бу воқелик, “Барселона” билан кечган ўша 12–1 ҳисобида якунланган ўйинда содир бўлган. Орадан 21 йил ўтиб айнан “Барселона” футболчиси Кубала ҳам бир ўйинда 7 тўп киритишга муваффақ бўлади.
Яхши биласиз Испания чемпионатида тўпурар бўлган футболчиларга – Пичичи соврини топширилади. “Атлетик”нинг афсонавий ҳужумчиси Тельмо Сарраонайнди эса мазкур совринни оз эмас, кўп эмас 6 бор қўлга киритган. Маълумот учун Месси ва Роналдулар ҳисобида 3 тадан “Пичичи” мавжуд.
Бебетога “Альбасете” дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олиш учун 5 дақиқа кифоя қилган. Давид Вилья эса “Валенсия”да ўйнаб юрган кезлари “Атлетик”ка, “Атлетико” форварди Кевин Гамейролар эса “Спортинг”га 3 та тўп киритиши учун 4 дақиқа 46 сония етарли бўлган.
Фақатгина 3 та жамоа Ла лигани умуман тарк этмаган. Булар “Атлетик”, “Барселона” ва “Реал”.
Изоҳ: Статистика 28.02.2017 ҳолатига
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар