Лайло мухлислар ишончини оқламоқда

22 март, 16:38 400

Лайло мухлислар ишончини оқламоқда

Наманганда теннис бўйича қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида ўзбекистонлик истеъдодли спортчи Лайло Баҳодирова ҳам биринчи босқичдан муваффақиятли ўтди.

Асосий тўрдаги дастлабки учрашувини қозоғистонлик Аделаида Аллахвердиевага қарши ўтказган ҳамюртимиз уч сетда зафар қучди. Биринчи сетда 2:6 ҳисобида мағлубиятга учраган Лайло кейингилари 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги даврага ўтди.

Лайло чорак финалга чиқиш учун иккинчи рақамда сараланган россиялик теннисчи Екатерина Вишневскаяга қарши баҳс олиб боради.

SPORTS.uz