Легионерлар. Абдуҳолиқов ва Шоаҳмедов “Ал Шахания”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлашади

 

Бугун Қатар Юлдузлар лигаси 18-турига старт берилади. Кун доирасидан фақатгина битта ўйин бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 26 январь санасида яқиндагина “Локомотив”нинг икки футболчиси бориб қўйшилган “Ал Сайлия” меҳмонда “Ал Шахания”га қарши майдонга тушади.

Айни пайтда томонларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Эътиборлиси, ҳамюртларимиз Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедов мазкур беллашувда дастлабки дақиқалардан майдонга тушадиган бўлишди.  

Маълумот ўрнида, “Ал Шахания” – “Ал Сайлия” учрашуви Тошкент вақти билан 20:40да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!