Легионерлар: Абдухолиқов ва Шоаҳмедов жамоаси ютқазди

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 22-туридан ўзбекистонлик футболчилар Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов  тўп сураётган “Ал-Сайлия” ўз майдонида турнир пешқадами “Лаҳвия” билан куч синашди.

Қизиқарли кечган ўйинда  “Ал-Сайлия” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Абдухолиқов ўйинни тўлиқ ўтказди, Шоаҳмедов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Мазкур ўйиндан сўнг “Лаҳвия” очколари сонини 53 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. “Ал-Сайлия” 23 очко билан 9-ўринда қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!