Легионерлар. Санжар Шоаҳмедов гол урган ўйинда «Ал Сайлия» дуранг қайд этди

 

Бугун Қатар Юлдузлар лигасининг 19 тур учрашувларига старт берилди. Хабар берганимиздек ушбу турда ҳамюртларимиз тўп сураётган жамоалар ўзаро ўйин ўтказишди.

“Ал Жаиш” – “Ал Сайлия”. Легионерларимиз асосий таркибда!

Ўтган ой Локомотив сафидан «Ал Сайлия» таркибига қўшилган Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедов яна бир ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб бораётган «Ал Жаиш» клубига қарши майдонга тушишди.

Эътиборлиси Санжар Шоаҳмедов ушбу баҳсда янги жамоасидаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 23-дақиқасида Валентин Лазар узатиб берган тўпга ҳамюртимиз ажойиб траектория бера олди ва «Ал Жаиш» посбони Ҳалифа Абу Бакр ушбу зарбани қайтаришга ожиз қолди. Бироқ биринчи бўлим сўнггида Ёсир Абу Бакр "Ал Сайлия” дарвозасини ишғол этди ва ўртадаги ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

"Ал Жаиш" - “Ал Сайлия”

Голлар: Ёсир Абу Бакр 45 -  Санжар Шоаҳмедов 23

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!