Легионерлар: Санжар Турсунов ўз голи билан “Ворскла”га очко келтирди (Видео)

 

Украина чемпионати 17-турида ўзбекистонлик футболчи Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” ўз майдонида Киевнинг “Динамо” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Барча голлар 34 дақиқа ичида киритилди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Сидорчук ҳисобни очган бўлса, 14-дақиқада Андрей Ярмоленко “Динамо” устунлигини оширди.

1 дақиқа ўтар-ўтмас Сандар Турсунов ҳисобни қисқартирди. 34-дақиқада Ребёнок ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади.  Мазкур дурангдан кейин “Ворскла” 20 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

“Ворскла” — “Динамо” Киев – 2:2

Голлар: Турсунов, 15, Ребёнок, 34 – Сидорчук, 5, Ярмоленко, 14 (пенальти)

“Ворскла”: Непогодов — Симинин, Пердута, Дитятьев, Ребенок (Заричнюк, 82) – Кравченко (Загорулько, 90), Чеснаков — Турсунов, Ткачук, Одарюк (Бартулович, 58) — Кобахидзе

“Динамо” Киев: Рудько — Морозюк, Хачериди, Вида, Макаренко — Сидорчук, Рибалка, Гармаш — Ярмоленко, Мораес (Громов, 81), Циганков (Беседин, 59)

Огоҳлантиришлар: Дитятьев, Чеснаков, Одарюк, Бартулович, Симинин – Беседин

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!