Легионерлар. Шавкат Саломовнинг голи “Атирау”га “Анжи” устидан ғалабани таъминлади

 

Хабарингиз бор, айни пайтда Қозоғистоннинг “Атирау” клуби янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда. Ушбу жамоа сафида эса Шавкат Саломов тўп тепади.

Йиғин давомида қозоғистонликлар бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишмоқда. Улар қаторида кеча “Атирау” Россиянинг “Анжи” клуби билан куч синашди. Мазкур ўртоқлик ўйинида Қозоғистон жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, беллашувдаги ягона голни ҳамюртимиз Шавкат Саломов ўз номига ёздириб қўйди.

“Атирау” – “Анжи” - 1:0 (0:0)

Гол: Шавкат Саломов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!