Легионерларимиз. Азизовнинг жамоаси аутсайдерга мағлуб бўлди

Кеча Қирғизистон Топ лигасида 8-тур ўйинларига якун ясалди. Ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган Бишкекнинг “Дордой” клуби сафарда “Қора Болта” клубига қарши баҳс олиб борди.

Азизов ўйинни бошланғич таркибда бошлаган мазкур ўйинда “Дордой” кутилмаганда аутсайдерга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва чемпионлик учун имкониятларини камайтириб юборди.

Айни вақтда “Дордой” 9-турдан сўнг 3-ўринда бормоқда ва биринчи ўриндаги жамоадан нақд 11 очко ортда бормоқда.

Қирғизистон Топ лигаси. 8-тур

“Қора Болта” – “Дордой” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!