Легионерларимиз. Бугун Гейнрих, Афонин, ва Исмоиловларнинг жамоалари ўйнайди

Бугун бир қатор ҳориж чемпионатида ўйнаётган футболчиларимизнинг жамоалари ўйнайди. Жумладан, Жанубий Кореянинг “Ансан Гринерз” жамоасида ўйнаётган Баҳодир Насимов бугун “Кённам”га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг “Чангчунь Ятай”и эса бугун “Хенан” жамоасига қарши баҳсда мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради.

Шуниндек, бугун Россияда фаолият олиб бораётган легионер футболчиларимиз – Вагиз Галиулин, Бобур Давлатов хамда Вадим Афонинларнинг жамоалари ҳам ўз ўйинларини ўтказади.

Қозоғистоннинг “Ордабаси” клубида тўп суриб келаётган Александр Гейнрих эса бугун “Тобол”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

Сербияда эса плей-офф босқичининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Ҳусниддин Ғофуровнинг “Явор” клуби ўз уйида “Младост” клубини қабул қилади.

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

11.00 “Кённам” – “Ансан Гриннерз”(Баҳодир Насимов)

12.00 “Чангчун Ятай” – “Хенан Жиане”(Анзур Исмоилов)

13.00 “Луч-Энергия” – “Тосно”(Вагиз Галиулин)

14.00 “Том” – “Оренбург”(Вадим Афонин)

15.00 “Ордабаси” – “Тобол”(Александр Гейрих)

15.00 “Нефтехимик” – “Спартак-2”(Бобур Давлатов)

22.00 “Явор” – “Младост”(Ҳусниддин Ғофуров)

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!