Легионерларимиз. Бугун Хитойда “ўзбек дербиси” ва бошқалар

27 май, 07:15 579

Легионерларимиз. Бугун Хитойда “ўзбек дербиси” ва бошқалар

Бугун Хитой Супер лигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилади. Бу турда “ўзбек дербиси” бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” ўз майдонида Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан”га қарши тўп суради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан  16.35 да бошланади.

Анзур Исмоиловнинг “Чангчунь Ятай” жамоаси  эса сафарда “Хебей Чайна” билан куч синашади.

Япония Жей лигасида эса 13-тур ўйинларига эртага старт берилади. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепадиган “Жубило Ивата” клуби “Санфречче Хиросима” жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин бизнинг вақт билан 10.00 да бошланади.

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

10.00 “Санфречче Хиросима” – “Жубило Ивата”(Фозил Мусаев)

16.35 “Шанхай СИПГ” – “Бейжинг Гуоан”(Одил Ахмедов ва Егор Кримец)

16.35 “Хебей Чайна Форчун” – “Чангчунь Ятай”(Анзур Исмоилов).

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган