Легионерларимиз. Денисов жамоаси “Арсенал”ни мағлуб этди

16 апрель, 22:25 440

Легионерларимиз. Денисов жамоаси “Арсенал”ни мағлуб этди

Бугун Россия Премьер лигасида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бундан бироз олдин Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” клуби ғалаба қозонгани ҳақида маълумот берган эдик. Ҳозиргина эса Тула шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси – Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” жамоаси “Арсенал” клуби меҳмони бўлди.

Легионерларимиз. Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Оренбург” ғалаба қозонди

37-дақиқадан эътиборан бир киши кам бўлиб қолган мезбонлар иккинчи бўлимда 3 та тўп ўтказиб юборишди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Ҳамюртимиз ўйинни тўлиқ ўтказиб, 75-дақиқада Кирил Комбаровга нисбатан қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Мазкур ғалабадан кейин “Локомотив” 5-ўринга кўтарилиб олди.

Россия Премьер лигаси. 23-тур

“Арсенал Тула” – “Локомотив” 0:3

Голлар: М. Фернандес 53, Майкон 74(пеналтидан), Ари 75

Огоҳлантиришлар: Расич 34, Вергара 9 – И. Денисов 38, В. Денисов 75, Ал. Миранчук 81, И. Шевченко 90+1.