Легионерларимиз. Галиулин жамоасида дуранг, Давлатов жамоасида ғалаба

17 апрель,2017, 22:16 473

Легионерларимиз. Галиулин жамоасида дуранг, Давлатов жамоасида ғалаба

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россияда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турвчи лига – Биринчи дивизион(ФНЛ)да 32-тур ўйинларига старт берилди.

Легионерларимиз. Бугун Фомин, Галиулин ва Давлатовларнинг жамоалари ўйнашади

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби бу турда ўз майдонида “Спартак Нальчик”ни қабул қилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Галиулин ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, 74-дақиқада заҳирга олинди.

Яна бир юртдошимиз – Бобур Давлатов фаолият юритадиган “Нефтехимик” эса бу турда сафарда “Сокол”га қарши баҳс юритди. Мазкур баҳсда эса сўнгги ўринда бораётган “Нефтехимик” сафарда ғалаба қозонди – 2:1. Давлатов учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Бу турдан сўнг “Тосно” 64 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда кетаётган бўлса, “Нефтехимик” 26 очко тўплаган холда ҳамон сўнгги – 20-ўринда бормоқда.

Россия Биринчи дивизиони. 32-тур

“Тосно” – “Спартак Нальчик” 0:0

“Сокол” – “Нефтехимик” 1:2.  

Легионерларимиз. Денисов жамоаси “Арсенал”ни мағлуб этди