Легионерларимиз. Исмоилов Тевесга имконият қолдирмади, бироқ...

Бугун Хитой Супер Лигасида 20-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият  олиб борадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси сафарда “Шанхай Шеньхуа” клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда меҳмонлар 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Анзур ўйинни одатдагидек, 90 дақиқа ўтказди ва машҳур ҳужумчи Карлос Тевесга ўзининг ишончли ҳаракатлари билан ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бироқ ўйин сўнггида Ким Ки Хин мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Термамизнинг яна бир ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” эса ўз майдонида “Шаньдун Лунэнг” билан дуранг ўйнади – 2:2.

Кримец қайдномага ҳам киритилмади.

Хитой Супер Лигаси. 20-тур

“Шанхай Шеньхуа” – “Чангчунь Ятай” 1:1

Голлар: Ким Ки Хи(90+3) - Тан Лонг(12).


“Бейжинг Гуоан” – “Шаньдун Лунэнг” 2:2

Голлар: Демба Ба(25), Ли Леи(31) – Грациано Пелле(14), Папис Сиссе(45+3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!