Легионерларимиз. Исмоилов тўп сурадиган жамоанинг мағлубиятсиз серияси барҳам топди

Бугун Хитой Супер Лигасида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси сафарда “Шандонг Луненг” клуби меҳмони бўлди.

Голларга бой тарзда ўтган беллашувда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ҳамюртимиз майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Шундай қилиб, Исмоиловнинг жамоаси ёз фаслида илк бор мағлубиятга учради. Сўнгги бор “Чангчунь ятай” 27 май санасида мағлуб бўлган эди. Шундан кейин ўтказилган кетма-кет 6 баҳсда, чангчуньликлар мағлубият нималигини билмай келишмди.

Хитой Супер Лигаси. 18-тур

“Шандонг Луненг” – “Чангчунь Ятай” 3:2

Голлар: Гиль(45+1), Папис Сиссе(46), Диего Тарделли(57) – Игало(48, 81).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!