Легионерларимиз. “Жубило Ивата” иродали ғалабага эришди. Мусаев эса…

Бугун Япония J лигаси кубогининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” бугун сафарда “Кашива Рейсол”га қарши  баҳс олиб борди.

Ҳозиргина якунига етган ўйинда, меҳмонлар сўнгги дақиқаларда иродали  ғалабага эришишди ва мазкур турнирдаги ўзларининг иккинчи ғалабасини қўлга киритишди. Ҳамюртимиз мазкур ўйин қайдномасига ҳам киритилмади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Мусаев бугунги баҳсни ҳам инобатга олганда, кетма-кет 3 та баҳсдан буён қайдномага ҳам киритилмай келмоқда.

Япония J лигаси кубоги. 4-тур

“Кашива Рейсол” – “Жубило Ивата” 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 16 Диего,  1:1 – 76 Кавабе, 1:2 – 86 Огава.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!