Легионерларимиз. Кримецсиз “Бейжинг Гуоан” сафарда мағлубиятга учради

15 апрель, 18:54 238

Легионерларимиз. Кримецсиз “Бейжинг Гуоан” сафарда мағлубиятга учради

Бугун Хитой Супер лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси – Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси “Шаньдун Лунэн” клуби меҳмони бўлди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан ўрин оламган мазкур беллашувда Феликс Магат бошқарувидаги “Шаньдун Лунэн” минимал ҳисобда рақибидан устун келди.

Қайд  этиш  жоиз, пойтахтликлар устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни бу мавсум бирорта ҳам ўйинда ҳатто қайдномага ҳам киритмаган.

Хитой Супер лигаси. 5-тур

“Шаньдун Лунэн” – “Бейжинг Гуоан”

Гол: Ву Хингхан 38

Амалга оширилмаган пеналти: Г. Пелле 5.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.