Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси ўз уйида мағлуб бўлди

31 май, 21:02 92

Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси ўз уйида мағлуб бўлди

Бугун Японияда Жей лига кубоги турнирининг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси номзод футболчи бўлган Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” жамоаси ўз майдонида “Омия Ариджа”ни қабул қилди.

Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилган ушбу ўйинда “Жубило” 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қайд этиш жоиз, май ойида ўтказилган 6 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаба қозонди холос.

Япония Жей лига кубоги. 7-тур

“Жубило Ивата” – “Омия Ариджа” 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 32 Эсака, 1:1 – 77 Такахаши, 1:2 – 90+1 Иваками.