Легионерларимиз. Пардаев жамоасини 20 дақиқада йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сақлаб қолди

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган К лига Челленж лигасида 8-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Баҳодир Пардаев тўп сурадиган “Бучеон” жамоаси сафарда “Анянг”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур баҳсда 3:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди. Пардаев эса 66-дақиқада заҳирадан майдонга тушди. Бу вақтда мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. 68-дақиқада “Анянг” учинчи голни киритган бўлса, Пардаев 88-дақиқада ҳисобни йирик кўриниш олишидан жамоасини сақлаб қолди.

Жанубий Корея К лига Челленж. 8-тур

“Анянг” – “Бучеон” 3:1

Голлар: Ким Хё Ги 27, Юнг Жае Хе 59, Ким Мин Гён 68 – Пардаев 88.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!