Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси асосий рақобатчисини мағлуб этди

385

Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси асосий рақобатчисини мағлуб этди

Кеча Қозоғистон Премьер-Лигасида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган «Атирау» клуби турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган «Оқжетпес» клубини қабул қилди.

Мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Шавкат заҳирада қолдирилди.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз ўтган турда «Қайрат»га қарши баҳсда ҳам заҳира ўриндиғида ўйинни кузатиб борган эди.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. Иккинчи босқич. 8 тур

«Атирау» – «Оқжетпес» 2:1.