Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси кубок ярим финалида мағлуб бўлди

Бугун Қозоғистонда мамлакат кубоги ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистонлик Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” жамоаси ярим финал босқичида Қарағанданинг “Шахтёр” клуби меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда Тажимбетов томонидан киритилган ягона гол учрашувда охирига қадар ягоналигича қолди. Саломов ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим бошланиши олдидан заҳирага олинди.

Қозоғистон кубоги. Ярим финал. Дастлабки ўйин

Шахтёр – Атирау 1:0 (1:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 17 Тажимбетов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!