“Лестер” 6-дивизионда тўп сурувчи “янги Варди”ни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Лестер” клуби мамлакат 6-двизионида иштирок этувчи “Стаффорд” клуби форварди Жош Гордонни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

“Стаффорд” сафига ўтган йилнинг октябрида “Нантвич Таун”дан келиб қўшилган 22ёшли Гордон ўтган давр мобайнида ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, “тулкилар” учун қуйи двизион вакилидан футболчи ҳарид қилиш биринчи марта содир бўлмаяпти. Боиси, ўтган мавсум “Лестер” сафида тўпурар бўлиб, премьер-лига  чемпионлигини қўлга киритишда фаол қатнашган Жейми Варди ҳам 2011/2012 мавсумда 5-двизионда тўп сурар эди. 

Маълумот учун, амалдаги чемпионлар айни дамда 21 очко билан мусобақа жадвалида 17-поғонани эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!