“Лестер” футболчиси учун мавсум тугади


“Лестер” клубининг бош мураббийи​ Крейг Шекспирнинг сўзларига кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Нампали Менди учун мавсум якунига етди. 24 ёшли футболчи бу мавсум 9 учрашувда майдонга тушди.

Афсуски, Менди мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Унинг жароҳатини операция қилинади, – дейди Шекспир.

Менди сўнгги марта феврал ойи ўртасида Англия кубоги 1/8 финалида “Миллуолл”га (0:1) қарши ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!